Трамп: АҚШ ҳар йили миллиардлаб доллар маблағни Исроилга ёрдам тариқасида беради

дек 28 / 2018

alt

АҚШ президенти Доналд Трамп Американинг Сионистик режимга миллиардлаб доллар маблағларни молиявий ёрдам сифатида тақдим этиб келаётганига ишора қилиб, “Америка ҳарбийларининг Суриядан чиқиб кетиши Телавив хавфсизлилига раҳна солмайди”, деб иддао қилди. 

Ҳаортес рўзномасининг ёзишича, АҚШ президенти Доналд Трамп америкалик ҳарбийларнинг Суриядан чиқиб кетиши оқибатида Сионистик режимнинг хавфсизлигига таъсир қилиши ҳақидаги саволга, “Вашингтон ҳар йили бир неча миллиард доллар маблағларни Телавивга ёрдам тариқасида бериб келади. Шундан келиб чиқиб улар ўзларини ҳимоя қилишда муаммога дуч келмаслиги керак”, деган жавобни берди. 

Трампнинг айтишича, Исроил вазияти яхши. Негаки, Америка ҳар йили тўрт ярим миллиард доллар маблағни Исроилга тақдим этиб келади.  

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *