Трамп америкалик ҳарбийларнинг Суриядан чиқиб кетиши бўйича позициясини ўзгартирди

янв 08 / 2019

alt

АҚШ президенти ўзининг олдинги позициясидан қайтди. Доналд Трамп Твиттеер саҳифасида ёзишича, америкалик ҳарбийлар Суриядан босқичма-босқич чиқиб кетади.

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Твиттердаги саҳифасида АҚШ ҳарбийлари Сурияни тезда тарк этмаслигини маълум қилди. 

Узлуксиз урушлар, айниқса, кўп йиллар муқаддам бизнинг хато фикрларимиз туфайли келтириб чиқарилган низолар, ҳамда биз бой мамлакатлардан кам молиявий ёрдам ёки ҳарбий кўмак оладиган, улар эса бизнинг ҳаракатлардан кўпроқ фойда олувчи зиддиятлар яқин орада ўзининг ажойиб ниҳоясига етади!  деб ёзган Трамп.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг твиттердаги саҳифасида ишонч билдиришича, бошқа мамлакатлар фойда кўрадиган урушлар тез орада тугайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *