Стокголмда олти нафар Марказий Осиёлик террорчилик амалиётларини бажаришга уринганликда айбланмоқда

дек 29 / 2018

alt

Швеция пойтахти Стокголм шаҳрининг прокурори ўз баёнотида мамлакат полицияси олти нафар Марказий Осиёликни қўлга олганлиги ҳақида эълон қилди.

Уларнинг уч нафари террорчилик амалиётларини бажариш, қолган уч нафари эса ИШИД террорчилик гуруҳига молиявий кўмаклашишда айбланмоқда.

Ушбу баёнотда, қўлга олинганлар одамларни ўлдириш ва уларга зарар етказиш мақсадида  бир қанча кимёвий моддаларга эга бўлишгани айтилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *