Порошенко Украинанинг НАТО ва Европа иттифоқига аъзо бўлишига интилмоқда

дек 27 / 2018

alt

Украина президенти Пётр Порошенко Украина парламентидан Украинанинг Европа иттифоқига ва НАТОга аъзо бўлиб қўшилишига доир мавзуни келаси баҳоргача, яъни 2019 йилнинг февраль ойида конституцияга киритилишини сўради. Бу ҳақда Синхува агентлиги маълум қилди.

Украина НАТОга қандай шартда аъзо бўлиши айтилди. Украина Олий радасининг фракциядан ташқари халқ депутати Виктор Чумакнинг маълум қилишича, мамлакат НАТОга Шимолий Атлантика альянси билан муносабатларнинг янги стандартлари юзага келса, аъзо бўлиши мумкин. 

Шунингдек, сиёсатчининг фикрича, мамлакатнинг Шимолий Атлантика альянсига кириши учун «НАТО ва Украина ўртасидаги муносабатларнинг бошқача стандартлари бўлиши лозим».

Чумакнинг аниқлик киритишича, бу стандартлар ҳарбий битимларни эмас, балки коррупцияга қарши ва иқтисодий сиёсатдаги келишувларни, шунингдек, НАТО давлатлари билан техник регламентлар бўйича ягона стандартларни назарда тутади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *