Лавров: Америка ўзининг Суриядан чиқиш ҳақидаги ваъдасига амал қилмайди

дек 28 / 2018

alt

Россия Ташқи ишлар вазири америкаликларнинг Суриядан чиқиб кетишлари ҳақидаги шубҳаларини эълон қилди.

“Вашингтон ӯз қӯшинларини Суриядан олиб чиқишдан нимани кӯзлагани ва бу иш амалга ошгач,  Америка яна қанақа фитналарни келтириб чиқариши  ҳали аниқ эмас. Вашингтоннинг Сурияда терористларга қарши курашгани ёлғон. Эндиликда ҳам у Суриядаги ҳарбий иштироки харажатларини минтақадаги шериклари зиммасига юкламоқчи, дейди Сергей Лавров.

Лавров шунингдек, Ғарб давлатларининг Суриянинг турли минтақаларида яшовчи аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш жараёнидан ӯзларини четга олаётганларини халқаро қонунларни менсимаслик  ва инсон ҳуқуқларининг паймол этилиши, деб атади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *