Индонезияда юз берган цунами қурбонлари 281 нафарга етди

дек 24 / 2018

alt

Индонезиянинг Зонд бўғозида юз берган цунами оқибатида қурбон бўлганлар сони 281 нафарга етди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, фалокат натижасида 1016 нафар шахс жабрланган, 57 нафари эса бедарак йўқолган.

Маълумот учун, 22 декабрь кечасида маҳаллий вақт билан 21:27 да содир бўлган цунами юзлаб вайронагарчиликларни келтириб чиқарганди.

Индонезия ҳукуматининг дастлабки хулосаларига кўра, сув остида жойлашган Анак-Кратау вулқонининг ҳаракатга келиши цунами келтириб чиқарган бўлиши мумкин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *