Хитойда номаълум эркак мактаблардан бирига бостириб кириб, ўқувчиларни жароҳатлади

янв 08 / 2019

alt

Пекин шаҳридаги Ксиченг мавзусида жойлашган бошланғич мактаблардан бирига эркак киши бостириб кириб, 20 нафар ўқувчини жароҳатлади. Бу ҳақда Russia Today Хитойнинг CGTV телеканалига асосланиб хабар қилмоқда.

Хитойнинг People's Daily нашри хабарига кўра, айни дамда ушбу жиноятда гумон қилинаётган шахс ҳисбга олинган. Жароҳатланган ўқувчилар шифохонага жойлаштирилган. Жиноятчи қандай қуролдан фойдалангани ва ушбу жиноятнинг мотивлари ҳозирча хабар қилинмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *