Германия сиёсатчиларининг шахсий маълумотларини хакерлар интернетда эълон қилиб юборди

янв 05 / 2019

alt

Хакерлар интернетда юзлаб немис сиёсатчиларининг шахсий маълумотларини эълон қилди. Бу ҳақда rbb Inforadio радиостанцияси хабар қилди.

Радиостанция хабарига кўра, Twitterдаги саҳифаларнинг бирида сиёсатчиларнинг мобил телефони рақамлари, манзиллари, шунингдек партиялараро ҳужжатлар чоп этилган. Бундан ташқари, айрим сиёсатчиларнинг паспорт ксерокопиялари, улар оиласи аъзоларига тегишли кредит карталар бўйича маълумотлар ва қариндошлар билан ёзишмалар ҳам омма эътиборига ҳавола қилинган.

Мамлакатнинг "Германия учун альтернатива" партиясидан бошқа барча партиялари хужумга учраган.

Айни вақтда киберхужум орқасида ким тургани номаълум. Маълумотлар оммага эълон қилинган аккаунт 16 мингдан зиёд аъзоларга эга. Аккаунт оператори Гамбургда жойлашган деб тахмин қилинаётган интернет-платформага тегишлилиги айтилмоқда.

Айтганча, Германия канцлери идораси ва шахсан Ангела Меркельга доир маълумотлар фош этилмаган. Бу ҳақда Германия ҳукумати расмий вакили ўринбосари Мартина Фиц брифинг давомида маълум қилган.

Айни вақтда Германия Ички ишлар вазирлиги хакерлик хужуми ортида чет эл махсус хизматлари қўли бор-йўқлигини аниқлаштириш билан шуғулланмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *