Аэропортда совға сифатида тимсоҳ, чаён ва заҳарли илонни олиб келаётган россиялик ушланди

дек 29 / 2018

alt

Москванинг “Внуково” аэропорти божхона хизмати ходимлари Мексиканинг Канкун шаҳридан учиб келган шахснинг юки ичидан тирик тимсоҳлар ва заҳарли илонни топишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Россия фуқароси Россия ҳудудига 30 та кичик тимсоҳлар, 2 та ўргимчак, 4 та чаён ҳамда заҳарли илонни ноқонуний олиб киришга уринди”, - дейилган хабарда.

Қўлга олинган шахс бу ҳайвонларни қариндошларига совға сифатида олиб бораётганини маълум қилган.

Экспертиза ўтказилгандан кейин маъмурий ёки жиноий иш қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинади.  

Ҳайвонлар махсуслаштирилган марказга вақтинча ушлаб туриш учун топширилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *