ЖЧ–2017. Шаҳрам Ғиёсов — жаҳон чемпиони!

сен 02 / 2017

alt

Бокс бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси, Олимпия ўйинлари совриндори Шаҳрам Ғиёсов Германиянинг Гамбург шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. 

Чемпионатнинг 69 килограммгача вазн тоифасидаги чарм қўлқоп усталари ўртасидаги финалгача бўлган баҳсларда Шаҳрам Ғиёсов украиналик Евгений Барабанов, англиялик Пэт МакКормак ва қозоғистонлик Аблайхон Жусуповни енгди. 

Жаҳон чемпионатининг олтин медали учун кечган муросасиз беллашувда Шаҳрам кубалик Рониель Иглесиасни мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. 

Финал жангларида шунингдек, ҳамюртларимиздан 52 килограммгача вазн тоифасида Жасурбек Латипов кубалик Йосбани Веитиага қарши рингга кўтарилиб, 0:5 ҳисобида ютқазди.

64 килограммгача вазн тоифасида Иқболжон Холдоров ҳам кубалик Анди Круз Гомесга қарши рингга чиқди ва ҳакамлар қўйган балларга кўра, 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа боксчиларимиз жаҳон чемпионатида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    03 сентябр 2017, 11:55

    2017 йил Бокс бўйича Жаҳон чимпионатида қатнашган Хасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров,Жасурбек Латипов, Шахрам Ғиёсов, Бектемир Мейлиқўзиев, Санжарбек Турсунов, Исроил Мадримовлар албатта миллатимиз фахри ҳисобланади. 2017 йил Гамбургда бокс бўйича ЖЧда содир бўлаётган адолатсизликлардан ҳеч қачон хафа бўлманг! Биз Сизни Ҳурмат қиламиз ҳаммангиз Чимпионликка лойиқ сиз. Давлатимиз байроғини ҳали кўп марта кўтариб бўтун дунёни Ўзбекистон мадхиясини тинглашига эришашиш деган умиддаман. Қарши шахридан А.Ж.Мансуров

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *