Руслан Нурутдинов жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди

ноя 09 / 2018

– Руслан Нурутдинов -109 кг вазн тоифасида силтаб кўтаришда 227 кг. натижа кўрсатди

– Даст кўтариш баҳсларида ўз имкониятларидан фойдалана олмади

alt

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. 9 ноябрь куни мусобақада -109 кг вазн тоифасидаги спортчилар супачада курашга чиқишди. Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини Олимпия ва Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони Руслан Нурутдинов ҳимоя қилди.

Ҳамюртимиз даст кўтариш баҳсларида ўз имкониятларидан фойдалана олмади. Силтаб кўтаришда эса 227 кг. натижа кўрсатди ва бронза медалига эга чиқди.

10 ноябрь куни жаҳон чемпионатининг сўнгги куни ўтказилади ва унда +109 кг вазн тоифасида Рустам Джангабаев баҳсларга киришади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *