Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини америкалик боксчига қарши ўтказади

ноя 09 / 2018

– Атлантик Ситидаги «Hard Rock Hotel & Casino» аренасида ўтказиладиган жангда боксчимизга америкалик чарм қўлқоп устаси Исак Зарате рақиблик қилади

– Муроджон Аҳмадалиев 4 маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган

– Зарате 22 та жанг ўтказиб, 16 та ғалабага эришган

alt

Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги бешинчи жангини 24 ноябрь куни АҚШда ўтказади.

Атлантик Ситидаги «Hard Rock Hotel & Casino» аренасида ўтказиладиган жангда боксчимизга америкалик чарм қўлқоп устаси Исак Зарате рақиблик қилади. Ушбу жангда боксчимиз ўзининг WBA Inter-Continental камарини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингдаги фаолияти давомида 4 маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларнинг 3 тасини нокаут эвазига қўлга киритган.

Зарате эса 22 та жанг ўтказиб, 16 та ғалабага эришган. 3 та жангда мағлуб бўлган. Яна 3 та жангда эса дуранг қайд этган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *