Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

янв 30 / 2017

Ислом Каримов таваллуди куни мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланди

Шавкат Мирзиёев 30 январь – Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан Самарқандга ташриф буюрди, деб хабар беради ЎзА. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди. 

Бугун, 30 январь Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан мамлакатимиздаги таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилмоқда. Бу тадбирларда Ислом Каримовнинг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан тарихда ўчмас из қолдиргани, нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилгани эътироф этилмоқда. 

Шунингдек, бугун Тошкентда, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда эҳсон берилди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚‚‚‚‚ Facebook‚‚‚‚‚‚ ҳамда‚‚‚‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

  • Мехмон
    02 феврал 2017, 13:46

    Шавкат Мирзиёев ҳалқнинг меҳрини қозонди у инсоннинг сиймосида биринчи приздентимиз Ислом Каримовнинг барча фазилатлари мужассам. Приздентимизга омад ёр бўлсин қадамлари қутлуғ бўлсин.Ҳалқингиз сизни қўллаб қувватлайди.

  • Мехмон
    30 янвuary 2017, 17:01

    Шавкат Мирзиёевни халкимиз нима учун яхши куриб хурмат килишлиги халкаро обру этибори сабаби унинг чин ИНСОН эканлигидадир.Магрур,мехрибон,мехнаткаш,закий айни дамда содда самимий.Юкоридаги сурат ва хабар менда менда шундай тасурот уйготди. На аввал,на кейин БУНАКАСИ булмаган!!!
    Бу холат хаётга,эртанги кунга ишонч уйготади,мустахкамлайди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *