Президент виртуал қабулхонасига юборилган мурожаатлар сони 1 миллионга етди

июл 22 / 2017

alt

Президент Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига юборилган мурожаатлар сони бир миллионга етди.

"21 июль куни соат 16:45 да Президентнинг Виртуал қабулхонасига 1 миллионинчи мурожаат рўйхатга олинди.

10 ойда миллионта мурожаатнинг келиб тушиши халқнинг давлатимиз раҳбарига, мазкур янги институтга бўлган ишончни кўрсатади. Бу рақам Виртуал қабулхона аҳоли муаммоларини ҳал қила оладиган механизм эканлигини ҳам тасдиқлайди", - дейилади виртуал қабулхона сайтида.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси 2016 йил 24 сентябрда ишга тушган эди.

Мурожаатларнинг энг кўп қисми - 49 фоизи ишонч телефонлари орқали, 36 фоизи веб-сайт орқали ва 15 фоизи Халқ қабулхоналарига йўлланган.

alt

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг