"Китоб ўқиган инсон Spark минади!" — Ёшлар иттифоқи энг яхши китобхонларга автомобиль беради

сен 19 / 2017

alt

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи китоб ўқиган ёшларни рағбатлантиришнинг ўзига хос усулини жорий қилмоқда. Яъни энг кўп китоб ўқиган ёшлар автомобиль билан рағбатлантирилади. Бу ҳақда Нукус шаҳрида бўлиб ўтган “Ёшлар поезди” тарғибот акцияси давомида Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши масъул ходими Абдулла Асланов маълум қилган.

“Биз китоб ўқиган ёшларни рағбатлантиришнинг ўзига хос усулини жорий қиляпмиз. Яъни китоб ўқиган ёшлар “Спарк” минади! Хабарингиз бор, китобхонлик кўникмасини шакллантириш борасида мамлакатимизда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши кутилмоқда. Улар орасида "Энг яхши китобхон оила”, "Энг яхши китобхон мактаб", "Энг яхши китобхон маҳалла" каби лойиҳаларимиз ғолибларига автомобиль ва бошқа қимматбаҳо совғалар тақдим этишни режалаштирганмиз”, — дейди у.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    19 сентябр 2017, 21:50

    Барча маблаглар хориж адабиёти
    таржимаси учун ва уларни адади
    микдори учун йуналтириш керак.
    Бола 17 ёшга киргунча энг ками 300-400 китоб укиши керак.
    Ва яна жамиятимиз шундай шакилланиши керакки китоб укиган(тушунчаси кенг) булган
    инсон унта дипломи бор харфхур
    чаласаводдан яхширок имтиёзга эга булишлигини барча онгли равишда тушуниб , гувохи булишлиги керак.
    Жамият мухити шундай шакиллансинки, китоб укиган
    хурматга гап сузи, амали(фаолияти) яшаш тарзи, муаммоларга ечим топиши, адолатли булиши, мохиятни англай билишлиги, узокни кура билишлиги, виждонли, олийжаноб,
    сахий, муросали, катий, сабот ва матонатли, софдил, умри сунгида
    осон жон бергучи булишлиги билан ажралиб туриши керак.
    Китоблар такланиб турган хонадон
    зиёли ва марифатли булса, нима учун кутубхоначилар кексайганда донишмандга айланмадилар.
    Китоб ёзганлар нима учун жахон ахлини лол колдира олмадилар.
    Сифатли, хакикий бадий асар агар у тугма иктидор томонидан ёзилган булса укувчи тарафидан
    топиб, сотиб олинаверади,укилаверади.
    Яна бир нарсаки, укимаганлар
    муаммога ечим топаолмайдилар,
    ёки адашадилар.
    Укиб укмаганлар эса муаммолар
    юзага келтирадилар.
    Тутикушдай такрорловчилар,
    кушлардай вижирлаб сохта охангда, китобий сузлар билан сузлагучилар эмас, мантикка,
    теран, фикрга эга инсонлар
    купайишини йулини топиш керак.
    Китоб укидим деб машина олишга уриниш ва китоб укиди деб машина беришлик - ...думбуллик!
    Ундан кура мактаб битирувчиларни барча хохловчисини олийгохларга
    кабул килиб таьлим беришлик
    жамиятимиз учун заруррок ва
    Фойдалирок эмасми..?
    Совет тузумида "она ,Ватан сузи накадар лазизз" деб шер айтгучи
    бижжилдок пионер, камсамол
    укувчи йигит кизлар булар эди.
    Мен ушаларни ё олим, ёки бошкаларга ибрат булгулик одам булиб улгайганини курмадим.
    Ё лакма- дакки ёки кифтингизга
    беркитган узукни думалок, гардиш, ичи тешиклигини айтиб хайрон колдирадию охирида "галвир"деб
    донолигини намойиш киладиган
    галча.
    Бундай йул тутиш нолегал вазиятни юзага келтиради.
    Китоб ва китобхонлик хар кандай таьмадан юксак туриши керак.
    20-30 000 000 миллион сумлик китоб сотиб олишга курби етадиганлар бисёр.
    Спаркни кай бирига етказиш
    МУМКИН !!!
    Демак, холислик ва адолатни
    бели синади !

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *