"Кинематографияни ривожлантириш маркази" ўз фаолиятини бошлади (ФОТО)

апр 28 / 2017

alt

Мамлакатимизда кинематография соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, соҳада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига амалий ёрдам кўрсатиш, ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг имкониятларини рўёбга чиқаришга амалий ёрдам бериш каби бир қатор ижтимоий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш мақсадида «Кинематографияни ривожлантириш маркази» нодавлат-нотижорат ташкилоти таъсис этилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

«Кинематографияни ривожлантириш маркази»нинг расмий очилиш маросими жорий йилнинг 3 май куни бўлиб ўтиш режалаштирилган.

Очилиш маросимида кино арбоблар, кино танқидчилар, актёр ва актрисалар ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтади.

Марказ Тошкент шаҳри Муқимий кўчаси 8-уйда жойлашган бўлиб, эътиборингизга марказ биносининг фото суратларини тақдим қиламиз.

 alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

«Кинематографияни ривожлантириш маркази» матбуот хизмати

 

  • Мехмон
    28 апрел 2017, 18:37

    а во сколько открытие-то?

  • Мехмон
    28 апрел 2017, 14:53

    Учусь на кинооператора в колледже культура!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *