12 ёшли Асалхон Юсупова «Jumeirah Sounds» ҳалқаро танлов ғолиби бўлди

ноя 09 / 2018

– У скрипка ижроси бўйича Дубайда ўтказилган Болалар ва ўсмирлар Халқаро мусиқа ижрочиларининг танловида қатнашди

– Танлов олти ёшдан йигирма ёшгача бўлган ижодкорлар ўртасида ўтказилиб, унда хонандалар, хор, хореограф, дизайнер, рассомлар иштирок этди

alt

Р.М. Глиэр номидаги Республика мусиқага ихтисослаштирилган академик лицейининг 12 ёшли ўқувчиси Асалхон Юсупова скрипка ижроси бўйича Дубайда ўтказилган Болалар ва ўсмирлар Халқаро мусиқа ижрочиларининг танлови «Jumeirah Sounds»нинг гран-присига эга бўлди.

alt

Танлов олти ёшдан йигирма ёшгача бўлган ижодкорлар ўртасида ўтказилиб, унда хонандалар, хор, хореограф, дизайнер, рассомлар иштирок этишди.

alt

Танлов ташкилотчилари Дубай мусиқа академияси ва Айман Мусохўжаев номидаги Остона мусиқа академиясидир. Танлов 2 ноябрдан 7 ноябргача бўлиб, унинг ғолиблари 8 ноябрда эълон қилинди. Асал Юсупова Италия, Франция, Қозоғистон ва Ўзбекистонда ўтказилган танловларда қатнашиб асосий мукофотларни қўлга киритган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *