WBC янги рейтингида ўзбекистонлик боксчи юқорига кўтарилди

фев 11 / 2019

alt

Профессионал бокснинг нуфузли йўналиши саналган WBC январь ойи учун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик икки нафар боксчи мазкур рейтингдан ўрин эгаллади.

Супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик Азизбек Абдуғофуров (12-0, 4 КО) янги рейтингда бир поғона кўтарилиб, 6-ўринга жойлашди. WBC Silver камари соҳиби бўлган Азизбек бир ой муқаддам рейтингда 7-поғонани банд этиб турганди.

Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифаси вакили Қудратилло Абдуқаҳҳоров эса рейтингда бир ой олдинги ўрни — 5 ўринни сақлаб қолган. Айни вақтда у IBF рейтингида 4, WBO рейтингида эса 13-ўринларни эгаллаб турибди.

WBC йўналиши бўйича рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар ўрин олишмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *