Қудратилло Абдуқаҳҳоров WBO янгиланган рейтингида юқорига кўтарилди

фев 18 / 2019

alt

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) февраль ойи учун боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. GoSport.uz берган маълумотга кўра, янги рейтингда ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (15-0, 9 КО) ўз мавқеини яхшилаб олган.

Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган Абдуқаҳҳоров WBOнинг янги рейтингида икки поғона юқорилаб, 11-ўриндан жой олди. Абдуқаҳҳоров сентябрь ойига қадар мазкур рейтингда айнан 11-поғонада борган ва кейинроқ бироз пастлаб, январь ойи рейтингида 13-ўринда қайд қилинганди.

Мазкур рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқаҳҳоров 30 март куни япониялик Кеита Обарага (20-3-1, 18 КО) қарши IBF чемпионлик камарига биринчи рақамли даъвогар бўлиш учун рингга чиқади. Обара рейтингда 15-ўринни эгаллаб турибди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *