УЕФАни 2023 йилга қадар бошқарадиган президент сайланди

фев 08 / 2019

alt

Италия пойтахти Римда УЕФА Конгрессининг 43-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Мажлисда УЕФАнинг амалдаги президенти Александер Чеферин янги тўрт йил муддат – 2023 йилга қадар президентликка сайланди. Сайловчилар Чеферин номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлашди.

51 ёшли словениялик функционер бу ўринга ягона номзод сифатида кўрсатилганди.

Чеферин УЕФАни 2016 йилдан буён бошқариб келади. Бунга қадар у Словения футбол ассоциацияси президенти лавозимида ишлаб келганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *