Тошкент вилоятида велошоссе бўйича халқаро турнирга старт берилди

мар 05 / 2016

alt

Халқаро турнирнинг биринчи кунида 20 км. масофага шахсий пойгалар ўтказилди. Унда терма жамоамиз етакчиларидан бири, пойтахтлик Вадим Шайхов марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келган бўлса, Тошкент вилояти вакиллари Роман Шукуров ва Акромжон Суннатовлар мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни банд этишди. 

Халқаро турнирнинг иккинчи кунида иштирокчилар 129 км. масофага ўтказилган гуруҳ пойгаларида баҳс юритдилар. Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Руслан Каримов олтин медалга сазовор бўлган бўлса, қозоғистонлик вакили иккинчи, терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Руслан Фёдоров учинчи ўринни эгаллади. 

Мусобақалар давом этмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

  • Мехмон
    08 март 2016, 20:40

    Eski pasport bilan cet elda yurgan fuqaro qachon uyga qaytishi kerak

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *