Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди

фев 18 / 2019

alt

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг (16-0, 14 КО) навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Эргашев ўзининг 17-жангини жорий йилнинг 13 апрель куни ўтказади. Беллашув Нью-Жерси штатининг Атлантик Сити шаҳрида жойлашган. Boardwalk Hall аренасида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Кечанинг асосий жангида аёллар ўртасида супер ўрта вазн тоифасининг бир йўла тўртта камари учун баҳс ўтказилади.

Ҳозирча Эргашевнинг рақиби ким бўлиши маълум эмас. Спортчи тез орада бу борада ҳам маълумот беришини маълум қилган. Жанг 10 раундга мўлжалланган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги марта 15 февраль куни америкалик Майкл Фоксга (19-1, 5КО) қарши рингга чиққан ва унда очколар бўйича ғалаба қозонганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *