Шоҳжаҳон Эргашев IBF чемпионлик камари учун Майкл Фокс билан жанг қилади

фев 14 / 2019

alt

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашев (15-0, 14 КО) 15 февраль куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Шу куни Шоҳжаҳонга америкалик енгилмас боксчи Майкл Фокс (19-0, 5КО) рақиблик қилади. Жанг АҚШнинг Канзас штатининг Мулвейн шаҳридаги “Канзас Стар“ аренасида ўтказилади.

GoSport.uz интернет-нашри берган хабарга кўра, мазкур беллашув супер енгил вазн тоифасининг IBF International чемпионлик камари учун кечади. Жанг 10 раундга мўлжалланган.

Шоҳжаҳон Эргашев IBF йўналишининг январь ойи учун янгиланган рейтингида бир поғона кўтарилиб, 11-ўринга жойлашгаги ҳақида хабар берган эдик. Фокс нуфузли йўналишлар рейтингида қайд қилинмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *