Шерзод Қосимов ОФК Кубоги саралаш босқичининг плей-оффидан ўрин олган учрашувни бошқаради

фев 28 / 2019

alt

Аввалроқ, ўзбекистонлик ҳакамлар турли халқаро мусобақаларда ишлаш учун таклиф этилаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. 

Жумладан, ҳамюртимиз Шерзод Қосимов ОФК Кубоги саралаш босқичининг плей-оффидан ўрин олган учрашувда ишлайди. Мазкур ўйинда Гонконгнинг "Тай По" жамоаси КХДРнинг "Рёмёнг" ва Мўғулистоннинг "Эрчим" жамоалари ўртасидаги ўйин ғолибига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 13 март куни Гонконгда бўлиб ўтади.  Шерзод Қосимовга қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ва Санжар Шоюсуповлар ёрдам беришади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *