Шаҳрам Ғиёсовга Gentra автомобили совға қилинди

сен 11 / 2017

alt

Хабарингиз бор, боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов Германиядаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритганди.

Жаҳон чемпионига айланган боксчимиз Шаҳрам ва унинг мураббийи Равшан Хожаевга Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан "Жентра" автомобили совға қилинди, деб ёзади "Оламспорт".

"Вилоят ҳокимлигига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Катта раҳмат. Худо хоҳласа бунданда яхши натижаларни кўрсатамиз. Ватанимизга кўз тегмасин", - дея хабар қолдирган боксчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *