Шаҳрам Ғиёсов АҚШда Эммануэль Тэйлорни енгиб, интерконтиненталь камарини қўлга киритди

апр 27 / 2019

alt

Аввал хабар қилганимиздек, Шаҳрам Ғиёсов бугун ўзининг навбатдаги жангини АҚШда Эммануэль Тэйлор билан ўтказди. 

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтган 10 раундлик бокс жангида ҳакамлар бир овоздан ҳамюртимизни ғолиб деб эълон қилди. Шу тариқа Шаҳрам Ғиёсов интерконтиненталь камарини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов шу пайтгача профессионал боксда еттита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва 6 бор рақибларини нокаутга учратган эди. 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *