Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксда дебют жангини ўтказади

апр 05 / 2019

alt

Рио Олимпиадаси қаҳрамонларидан бири Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксда ўзининг дебют жангини ўтказади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати маълум қилган.

Унинг мазкур баҳси БААда ташкил қилинади.

Зоиров “МТК” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган. Унинг дебют жангдаги рақиби индонезиялик Энтони Хольт бўлади. Маълумот учун, Хольт шу пайтгача 10 та жанг ўтказган ва уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, унинг ҳисобида 4 мағлубият ва 1 дуранг ҳам бор.

Бўлажак баҳсда юртдошимиз рингга қуйидаги либосда чиқиб келади.

Кеча жангдан аввал матбуот анжумани ва вазн ўлчаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз 54,88 кг, унинг рақиби эса 54,38 кг вазнда, дея қайд этилган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *