Шанхайда каратэ бўйича турнир бошланди

дек 07 / 2018

alt

7-9 декабрь кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида каратэ бўйича катталар ўртасида «А Серия» туркумидаги рейтинг турнири бўлиб ўтади. Баҳсларда жаҳоннинг турли давлатларидан 1000 нафарга яқин спортчи иштирок этади. Беллашувларда ўзбекистонлик каратэчилар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Терма жамоамиз мусобақада қуйидаги таркибда қатнашади:

Эркаклар:

-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов

Аёллар:

-50 кг: Бахринисо Бабаева
-61 кг: Барно Мирзаева

Мураббийлар:

Ўктам Бекпўлатов
Дилноза Бакирова.

Бугун, мусобақанинг дастлабки кунида икки нафар ҳамюртимиз – Иқболжон Узоқов ҳамда Баҳринисо Бабаева татамига чиқади. Эртага Садриддин Сайматов ва Барно Мирзаева баҳсларга киришади. Медаллар учун жанглар эса 9 декабрь куни ўтказилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *