Самвел Бабаян: "Жамоамиз ўйинга тўлиқ тайёр"

окт 06 / 2016

alt

ЖЧ-2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон - Эрон учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян журналистларнинг эртанги ўйин борасидаги саволларига жавоб берди:

Учинчи босқичнинг учинчи турида гуруҳ фаворитига қарши майдонга тушамиз. Бу жамоа бежизга Осиё рейтингида биринчи ўринни эгаллаб тургани йўқ. Жамоа таркибида Европа клубларида фаолият юритадиган кўплаб футболчилар бор. Биз рақибни яхши ўрганиб чиқдик. Улар ҳақида етарлича маълумотга эгамиз ва жамоа ўйинга тўлиқ тайёр.

Одил Аҳмедов Европа лигаси доирасидаги ўйинда жарохат олганди. Аммо унинг тикланиш жараёни тез ва кўнгилдагидек ўтмоқда. Балки эртага у майдонга ҳам тушар.

Мени энг ҳавотирга солаётгани - таркибдаги муаммолар. Одил Аҳмедовнинг оптимал ҳолатда эмаслиги бизни ўйлантираётган асосий жиҳат.

Эронни ўрганиш жараёнида жамоанинг Ўзбекистонга қарши аввалги ўйинларини ҳам ўрганиб чиқдик ва айтишим мумкинки, уларнинг ўйин фалсафаси ўзгармаган.

Терма жамоага чақирув олган футболчилар - ҳозирда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиларидир. Жалолиддин Машарипов ҳақида эса шуни айтишим мумкинки, у терма жамоа сафида бўлишга муносиб эканлигини исботлади ва шунинг учун ҳам у шу ерда", - дейди Самвел Бабаян. 

 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 октябрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ЖЧ-2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон - Эрон учрашуви бўлиб ўтади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    06 октябр 2016, 20:58

    хаммаси жойига тушди канака савиядаги команда эканлигимиз аник булди.Сергеев,Бикмаев, айникса Сергеев канака савиядаги хужумчилиги исботланди.Жамоамизни ЖЧ 2018 да курмокчи булсак шошилинч тарзда Терма жамоага Р.Акрамов,В.Абрамов,М.Косимов,И.Шквыринларни С.Бабаян жамоасига маслахатчи тренерлар макомида жалб килиб узаро маслахатлашув асосида жамоани кайта шакллантириш лозим акс холда жамоа гурухда 4- уринни эгаллаши хам кийин масала,терма жамоа бир ёки икки нафар мутахассисни фикри билан фаолият курсатар экан миллионлаб,мухлисларини орзуси Бахрейндан бошланган аламлар давом этайверади

  • Мехмон
    06 октябр 2016, 20:16

    Хаммаси жойига тушди канака савиядаги команда эканлигимиз нихоят намоён булди

  • Мехмон
    06 октябр 2016, 20:05

    Олга узбегим биз сен билан биргамиз

  • Мехмон
    06 октябр 2016, 15:42

    Омад тиламиз

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *