Самвел Бабаян: "Эртага ғалаба учун майдонга тушамиз"

мар 28 / 2016

alt

"Биз ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқдамиз. Ўтган ўйинни йигитлар билан бирга таҳлил қилиб чиқдик. Ўсишда давом этмоқдамиз, деб ўйлайман. Эртага ғалаба учун майдонга тушамиз. Рақиб яхши жамоага эга. Эртага жиддий ўйин бўлади. Баҳрайнда жуда кучли мураббий ва футболчилар бор. Ўйин ташкил этишда яхши ишлашмоқда. Айниқса сафар ўйинларида Баҳрайн яхши натижа қайд этмоқда", деди Самвел Бабаян.

"Терма жамоанинг ҳар бир ўйини алоҳида тарих, алоҳида тайёргарлик дегани. У ўртоқлик ўйини бўладими ёки расмий, масъулият ҳар доим юқори бўлади. Шундай экан, осон ўйиннинг ўзи бўлмайди. Очиғини айтсам, ҳатто Филиппин ва Баҳрайнга қарши кечган ва бизнинг йирик ҳисобдаги ғалабаларимиз билан якунланган учрашувлар ҳам осон ўтмаган эди. Биз масъулиятни жуда яхши ҳис қиламиз".
Журналистлардан бирининг "Нима учун фақат бир хил услуб ва футболчилардан фойдаланмоқдасиз? 15-16 нафар футболчидан бошқасидан фойдаланмаяпсиз. Масалан Сергеев ҳар доим охиригача ўйнамоқда" деган саволига Бабаян "Мен учун ўйин натижаси аҳамиятлироқ. Майдонга тушган футболчилар бу ишни уддалай олишларига ишонаман. Ким ўйнамасин, ўз олдига қўйилган вазифани бажара олади. Терма жамоага келганимдан буён беш нафат янги футболчи илк бора майдонга тушди. Албатта, бу жуда оғриқли савол, ҳатто легионерлар ёрдамидан ҳам фойдалана олмаяпмиз.

Афсуски, улардан фойдаланиш имкониятига эга бўлганимизча йўқ. Бунинг учун имконият бўлмаяпти. Уларни майдонга тушириб, синаб кўришимиз керак. Бугунги кунда эса аниқ ишончга эга бўлган футболчилар майдонга тушмоқда", дея жавоб қайтарди.

Мураббийнинг маълум қилишича, эртанги ўйинда жамоа таркибида деярли ўзгаришлар бўлмайди, жиддий жароҳати туфайли Ислом Тўхтахўжаев майдонга туша олмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон-Баҳрайн учрашуви 29 март куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 18:00 да бошланади.

Манба: www.uff.uz   

  • AAA AAA
    28 март 2016, 20:25

    UZB - BAHRAIN : 3-0

  • Мехмон
    28 март 2016, 19:08

    омад

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *