Рустам Иноятов махсус мукофот билан тақдирланди

дек 07 / 2018

Ўзбекистон теннис федерацияси президенти Рустам Иноятов «Ўзбекистон теннисининг ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ва теннисга кўп йиллик садоқати учун» махсус мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
 
Қайд этилишича, ушбу мукофот 1 декабрь куни Филиппин пойтахти Манила шаҳрида Осиё теннис федерациясининг йиллик конгрессида топширилган. Маросимда Халқаро теннис федерацияси президенти Дэвид Ҳаггерти фахрий меҳмон сифатида қатнашган. Тадбир давомида Ўзбекистон теннис федерациясига «Жаҳон тенниси ривожланишидаги улкан ривожланиш учун» махсус мукофоти топширилган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *