Профессионал боксчи Санжар Раҳмонов АҚШда навбатдаги ғалабасига эришди

дек 08 / 2018

alt

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Санжар Раҳмонов бугун, 8 декабрь куни Лас-Вегасда навбатдаги жангида рингга кўтарилди.

Бу сафар боксчимизга америкалик чарм қўлқоп устаси Жонатан Стил рақиблик қилди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланди. Тўқнашув якунига кўра ҳакамлар бир овоздан Санжарнинг 77:75, 77:75, 78:74 ҳисобида ғалаба қозонганини қайд этишди.

Маълумот учун бугунги тўқнашув Санжар учун профессионал боксдаги 13-жанг бўлди. Ҳамюртимиз уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган (5 таси нокаут эвазига) Битта жангда дуранг ва яна бирида мағлубият қайд этган.

Жонатан Стил эса профессионал боксдаги 11-жангида рингга кўтарилди. Ушбу жангларининг 8 тасини ғалаба билан якунлаган (6 таси нокаут). Битта жангда дурангга эришган. Бугунги мағлубият эса Стил учун фаолиятидаги иккинчиси бўлди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *