Осиё Кубоги: Равшан Эрматов чорак финалдан ўрин олган Хитой - Эрон учрашувида ишлайди

янв 23 / 2019

alt

24 январдан бошлаб Осиё Кубоги чорак финал баҳсларига старт берилади. Чорак финалдан ўрин олган Хитой - Эрон учрашувида ҳамюртимиз Равшан Эрматов ишлайдиган бўлди. 

Осиё Кубогининг шу босқичидан бошлаб VAR тизими амалда қўлланилиши аввал маълум қилинганди. Равшан Эрматов Хитой - Эрон учрашувига видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти сифатида тайинланган.

Ўйинни қатарлик Абдулраҳмон Ал-Жассим бошқаради. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *