Оксана Чусовитина "Гиннес рекордлари" китобига киритилди

дек 12 / 2016

Ўз фаолияти давомида 7 марта Олимпиада ўйинларида иштирок этгани учун ўзбекистонлик спортчи Оксана Чусовитина расман "Гиннес рекордлари" китобига киритилди. Бу ҳақда Чусовитина ўзининг Instagram’даги саҳифасида эълон қилиб, "Энди мен расман "Гиннес рекордлари" китобидаман" дея изоҳ қолдирди.

alt
 
Маълумот учун, спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси 41 ёшли Оксана Чусовитина уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони ва  Осиё ўйинлари ғолиби ҳисобланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚ Facebook‚ ҳамда‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    15 июл 2017, 08:10

    Какая она молодец.Мы так рады за Вас, поздравляю!! Оксана вы гордость узбекского спорта. г.Карши

  • Маладетц.
    12 декабр 2016, 18:51

    Маладетц.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *