Халқаро теннис федерацияси Денис Истомин Олимпиада ўйинларига йўлланма олганлигини тасдиқлади

июн 10 / 2016

alt

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига Халқаро теннис федерацияси томонидан Денис Истомин Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олгани тасдиқланганлиги ҳақида мактуб келди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитанинг матбуот хизмати хабар беради.

Истомин олимпия рейтинг жадвалида кучли 56 нафар теннисчи қаторидан ўрин олди ва Олимпиада ўйинларида қатнашиш хуқуқини қўлга киритди. 

Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин 2012 йили Лондонда ўтган Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этиб дастлабки икки учрашувда испаниялик Фернандо Вердаско ва люксембурглик Жиль Мюллерни мағлубиятга учратди. Учинчи босқичда эса бўлажак финалчи швейцариялик Рожер Федерерга ютқазиб қўйганди.

  • Мехмон
    11 июн 2016, 10:00

    Омад тилайман. Баракалла.

  • Мехмон
    11 июн 2016, 08:35

    гапизга қўшиламан холида хон Истоминга ОМАД ёр бўлсин

  • Holida Yoqubova
    10 июн 2016, 19:47

    Ўзбекистонни биринчи рақамли ракеткаси Денис Истоминга ОМАД тилаб қоламан :)

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *