Ўзбекистонлик велоспортчи Ольга Забелинская Кипрда олтин медаль олди

мар 29 / 2019

alt

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская навбатдаги олтин медални қўлга киритди. Спортчи Кипрда ўтган «Aphrodite Cycling Race» мусобақасида энг яхши натижани қайд этди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур турнир Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини бериши билан аҳамиятли эди. Ушбу муваффақият Забелинскаяни XXXII Олимпиада сари янада яқинлаштирди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг