Ўзбекистонлик шахматчилар Ғарбий Осиё чемпионатида 91 та медални қўлга киритди

ноя 23 / 2018

alt

16-22 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри шахмат бўйича 6,8,10,12,14,16,18 ва 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги Ғарбий Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Қизғин кечган баҳслар якунига кўра шахматчиларимиз стандарт, рапид ва блиц йўналишларида 91 та медалга эга чиқишди. Уларнинг 26 таси олтин медаль эканлиги диққатга сазовордир.

Шунингдек, ҳамюртларимиз стандарт йўналишида 28 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладилар.

Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Қозоғистон ва Эрон терма жамоалари банд этдилар.

Маълумот учун, мусобақада қитъамизнинг 11 мамлакатидан 300 нафарга яқин ёш шахматчи иштирок этди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *