Ўзбекистонда илк марта ташкил этилган "Chimgan Challenge" фестивали ғолиблари эртага маълум бўлади

фев 15 / 2019

alt

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби билан ҳамкорликда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор спортчи ёшлар ўртасида илк маротаба “Chimgan Challenge” қишки спорт турлари бўйича Ёшлар фестивалини ташкил этди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати хабар қилди.

alt

Мазкур фестивални ўтказишдан кўзланган мақсад – юртимизнинг чекка ҳудудларида спортнинг қишки турларини ривожлантириш, хусусан тоғ чанғиси, сноуборд ҳамда қор устида волейбол йўналишларида ҳаваскор ёшларни фаоллаштириш, бу орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилишдан иборат, - деди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши Спорт ва саломатлик бўлими мудири Умид Ражабов. – Илк мусобақа Тошкент вилоятида ташкил этилди. Келгусида мазкур фестивални юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам йўлга қўйиш кўзда тутилган.

alt

Мусобақада Тошкент вилоятининг ҳар бир туман ва шаҳарларидан 17 нафардан ҳаваскор спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришаяпти. Иштирокчилар (тоғ чанғиси ва сноуборд спорт турларида – 6 нафардан ҳамда қор устида волейболда 5 нафар) учта ёш тоифасида, яъни 10-14, 15-20 ҳамда 21-30 ёшда ўзаро беллашишмоқда.

“Chimgan Challenge” қишки спорт турлари бўйича Ёшлар фестивали ғолиблари эртага маълум бўлади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *