Ўзбекистон U-19 термаси биринчи ўртоқлик ўйинида Саудия Арабистонига мағлуб бўлди

апр 29 / 2016

alt

13 - 30 октябрь кунлари Баҳрайнда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистонининг Ал-Хобар шаҳрида ўтказилаётган йиғин доирасида Саудия Арабистонига қарши биринчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабарича, ўйинда Саудия Арабистони ёшлар терма жамоаси 3:2 ҳисобида Ўзбекистон U-19 термасидан устун келди.

Ўйиннинг тўртинчи дақиқасидаёқ 11 метрлик жарима тўпини амалга ошириш имкониятига эга бўлган саудияликлар ҳисобни очди. Орадан 20 дақиқа ўтиб, ҳисобдаги фарқ иккитага етди – 2:0.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳисобни иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Шароф Муҳитдинов киритган гол эвазига қисқартиришга эришди. Учрашувнинг 72-дақиқасида Саудия Арабистони ёшлари яна бир бор пенальти тепиш имконига эга бўлди ва уни аниқ амалга оширди. 79-дақиқада эса Бобир Абдухолиқов учрашувдаги сўнгги голни киритди – 3:2.

Жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви 30 апрель куни бўлиб ўтади.

 

 

 

  • Мехмон
    02 мая 2016, 12:25

    Шу туриши бўлса Ўзбекистон футбоди хеч қачон ривожлана олмайди , сабаби " бойни боласини таланти йўқ пули бор, қишлоқ боласида талант бор-пул йўқ " . Раналдо, Мисси, Суарис ва бошқа кўплаб футболчилар хам оддий бизларнинг қишлоқ бололаридай бўлган. Қисқасини айтганда шундай давом этадиган бўлса, Ўзбекистон спортидан футболни олиб ташлаш керак. Барибир қўлидан хеч нарса келмайди уларни.....

  • Мехмон
    30 апрел 2016, 18:30

    Футболимиз булажак юлдузларини кишлоклардан хам,байрамларда,махаллий мусобакаларда излаш керак!Озмунча талантли ешлар борми!!! Афсуски бизда хеч кайси тренер иктидорли ешларни излаб махаллий уйинларга бормайди!!!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *