Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубокларини қандай бошлаган?

янв 09 / 2019

alt

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уммонга қарши ўйин орқали Осиё Кубогидаги юришини бошлайди. Учрашув олдидан терма жамоанинг аввалги Осиё Кубокларидаги дастлабки ўйинларини эслаб ўтамиз.

1996 йил: Ўзбекистон – Хитой 2:0 (мусобақадаги ягона ғалабамиз)

2000 йил: Ўзбекистон – Қатар 1:1 (мусобақадаги ягона дурангимиз)

2004 йил: Ўзбекистон – Саудия Арабистони 1:0 (ўша мусобақада терма жамоамиз гуруҳдаги барча ўйинларда 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалгача етиб борган)

2007 йил: Ўзбекистон – Эрон 1:2 (вакилларимиз ҳисобни очганликларига қарамай, ўйинда мағлуб бўлишган. Мусобақада чорак финалгача етиб борганмиз)

2011 йил: Ўзбекистон – Қатар 2:0 (очилиш ўйинида мусобақа мезбонлари мағлуб этилган. Якунда терма жамоамиз Осиё Кубогида 4-ўринни эгаллаган)

2015 йил: Ўзбекистон – КХДР 1:0 (мусобақада чорак финалгача етиб борганмиз).

Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, мусобақадаги биринчи учрашувимиз араб жамоаларига қарши ўтказилганда биз мағлуб бўлмаганмиз (Қатарга қарши бир ғалаба ва дуранг, Саудия Арабистони устидан ғалаба). Умид қиламизки, Уммонга қарши ўйндан сўнг ҳам ушбу омадли статистика давом этади.

Форс кўрфази мамлакатларида ўтказилган мусобақалардаги дастлабки ўйин бўйича ҳисоблайдиган бўлсак, биз уларда ҳам ғалаба қозонганмиз (1996 йил Хитой, 2011 йилда Қатар, ҳар икки ўйинда ҳам рақиблар 2:0 ҳисобида мағлуб этилган).

Бугун Осиё Кубоги-2019 доирасида ўтказиладиган дастлабки учрашувда терма жамоамизга омад тилаймиз!

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг