Футбол бўйича жаҳон чемпиони қозоғистонлик модель билан турмуш қургани ошкор бўлди

фев 15 / 2019

alt

Қозоғистонлик модель Анна Шарипова ва Германия терма жамоаси ҳамда “Боруссия” (Дортмунд) клуби футболчиси Андре Шюррле турмуш қургани маълум бўлди.

Тўй мароси яширинча ўтказилди. Тўй маросими 2018 йил декабрь ойида Шюррленинг туғилиб ўсган шаҳри Людвигсхафен-ам-Райн (Германия)да бўлиб ўтди, лекин бу ҳақда эндигина маълум бўлди.

Аннанинг таъкидлашича, у ва Шюррле тез орада ота-она бўлиш бахтига муяссар бўлади.

Анна Шарипова Қозоғистонда туғилган. Ҳозирда у Берлинда таҳсил олмоқда. Бундан ташқари у модель сифатида ҳам фаолият олиб боради.

Андре Шюррле Германия терма жамоаси билан биргаликда футбол бўйича Жаҳон Чемпионати ғолиби бўлган (2014) ҳамда Евро-2012, Евро-2016 мусобақасида ҳам иштирок этган.
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *