Фото: "Миллий" стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилмоқда

янв 11 / 2019

alt

ЎФА буюртмасига асосан айни кунларда пойтахтимизда жойлашган "Миллий" стадионнинг янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Стадион майсасини замонавий талабга жавоб берадиган даражага олиб келиш учун майдонга хориждан тайёр чим олиб келтирилади.

alt

Майдоннинг чими 20-40 см ўлчамида ўйиб олиниб (турли ўлчамдаги платмасса қувурлардан иборат майдон дренажлари эса 50-60 см чуқурликда жой олгани учун уста ва техника ҳадовчисидан ҳушёрлик талаб этяпти) ташқарига олиб чиқиляпти.

Чуқурлик ўрни махсус мосламалар, қум ва унумли тупроқ аралашмаси билан тўлдирилгач, устига чет элдан келтирилган тайёр табиий чим ётқизилади. Халқаро талабларда кўрсатилганидек, майдоннинг чеккасига нисбатан ўрта ҳудуди 20 см баландликда жойлашиши зарур. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *