Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида юқорилади

апр 04 / 2019

alt

Ўзбекистон миллий жамоаси ФИФАнинг 2019 йил апрель ойи учун терма жамоалар рейтингида 4 поғона юқорилади.

Илгари 89-ўриндан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси эндиликда 85-ўринни эгаллаб турибди.

Осиё жамоалари ичида эса Ўзбекистон Ливанни ортда қолдириб, 11-поғонага чиқиб олишга муваффақ бўлди.

Жаҳон рейтингидаги етакчиликни Бельгия миллий жамоаси қўлдан бой бермасдан келмоқда. Биринчи учликка Франция ва Бразилия ҳам киритилган. Англия миллий жамоаси Хорватиядан ўзиб кетиб, 4-ўринга, Уругвай эса Португалияни ортда қолдириб 6-ўринга чиқиб олган. Ўнликдаги бошқа жамоалар – Швейцария (8-ўрин), Испания (9) ва Даниянинг (10) ўрни ўзгармай қолган.

Шунингдек, ФИФА рейтингининг янги талқинида Осиё жамоалари рейтингидаги юқори ўнлик ўзгармай қолган. Унда умумий рейтингда 21-ўриндаги Эрон миллий жамоаси етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринлардан Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Хитой, Ироқ, Сурия терма жамоалари ўрин олган. Ўзбекистон Суриядан кейин 85-ўриндан жой олган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *