Элнур Абдураимов навбатдаги жангини 23 март куни Екатеринбургда ўтказади

фев 28 / 2019

alt

Профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Элнур Абдураимов (3-0, 3 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Маълумотларга кўра, Элнур 23 март куни ўзининг тўртинчи жангини ўтказади. Жанг Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги РМК яккакурашлар академияси спорт саройида бўлиб ўтади. Барча рақибларини муддатидан олдин мағлуб этиб келаётган ўзбекистонлик боксчи бу сафар олти раундга мўлжалланган жангда иштирок этади. Ҳозирча Абдураимов ким рақиблик қилиши маълум эмас. Тез орада бу борада ҳам маълумот берилади.

Мазкур бокс кечасининг асосий жангида асли тожикистонлик, Россия номидан иштирок этаётган Шавкатжон Раҳимов (13-0, 10 КО) супер ярим енгил (-58,97 кг) вазн тоифасидаги IBO чемпионлик камари учун жанубий африкалик Рофива Маэмуга (18-7-2, 12 КО) қарши рингга чиқади. Мазкур бокс оқшоми тўлиқлигича Россиянинг БОКС ТВ телеканали орқали трансляция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Элнур Абдураимов профессионал боксдаги дастлабки иккита жангини АҚШда ўтказган. Сўнгги жангини эса 10 ноябрь куни айнан Екатеринбургда бразилиялик Аелио Мескитага (17-4, 15 КО) қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *