Элдор Шомуродовнинг голи "Ростов"га ғалаба олиб келди

апр 15 / 2019

alt

Кеча, 14 апрель куни Ростов-на-Дону шаҳрида бўлиб ўтган “Ростов” ва Москваенинг “Спартак” жамоалари ўйинида ҳал қилувчи голни ўзбекистонлик Элдор Шомуродов урди. Бу ҳақда fc-rostov.ru ёзмоқда.
“Ростов” жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов заҳирадан майдонга иккинчи таймда чиқди. У майдонга чиққанида ҳисоб 1:1, жамоалар тенг ўйин кўрсатаётган эди. Шомуродов 80 дақиқада бурчакда аниқ узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига йўллади.
Маълумот учун, Элдор Шомуродов 1995 йилнинг 29 июнида Термизда туғилган. Элдорнинг отаси ва акаси профессионал футболчи. 6 ёшидан бошлаб футбол билан шуғуллана бошлаган.

Ўзбекистонда дастлаб “Машъал” кейин “Бунёдкор” жамоаларида тўп сурган. 2017 йилда Россиянинг “Ростов” жамоасига 2,5 йиллик шартнома билан ўтган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *