Бокуда 5 нафар боксчимиз финалда жанг қилади

апр 01 / 2019

alt

Бугун, 1 апрель куни Озарбайжон пойтахтида бокс бўйича “Буюк ипак йўли” номли йирик мусобақа ўз якунига етади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар қилди.

10 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этаётган турнирнинг бугунги кун дастурида 5 нафар вакилимиз финал беллашувида рингга чиқади. Жуфтликлар билан танишинг:

-49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Шалкар Айханбай (Қозоғистон)
-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Муҳаммед Хамуд (Марокаш)
-69 кг: Иқболжон Холдоров – Маулен Оскаенбек (Қозоғистон)
-91 кг: Мадияр Сайдраҳимов – Роҳил Мамадли (Озарбайжон)
+91 кг: Обиджон Тохиров – Данила Семёнов (Қозоғистон)

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *