Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди

фев 11 / 2019

alt

Профессионал бокснинг ўта оғир вазн (+90,7 кг) тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов (4-0, 4 КО) АҚШда ўзининг бешинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Жалолов жорий йилнинг 15 март куни Калифорния штатининг Тюстин шаҳридаги Маркони автомобиллар музейи саройида бўлиб ўтадиган бокс кечасида иштирок этади. Ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши маълум эмас. Тез орада бўлажак рақиб борасида маълумот берилади.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов 2018 йилдан буён профессионал боксда фаолиятини бошлаган. “Мир бокса“ промоутерлик компанияси билан шартномага эга спортчи сўнгги марта 2018 йилнинг 8 декабрь куни Маркус Валентинга қарши рингга чиқиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *