43 ёшли Оксана Чусовитинанинг машғулотлари жараёнидан видео

янв 23 / 2019

alt

43 ёшли Оксана Чусовитина барчани ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. 

Шу кунларда афсонавий спортчимиз фаолиятидаги саккизинчи Олимпиада лицензиясини қўлга киритишга тайёрланмоқда.

Миллий олимпия қўмитасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Оксана Чусовитинанинг машғулотлари жараёнидан видео эълон қилинди. Унда куч-шижоатга тўла спортчининг енгил ва чаққон ҳаракатлар билан ҳаммани лол қилиб машқлар бажараётганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўз фаолияти давомида 7 марта Олимпиада ўйинларида иштирок этгани учун ўзбекистонлик спортчи расман "Гиннес рекордлари" китобига киритилганди

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *