Кенжаев иши бўйича суд мажлисида Chinatown’даги жанжал видеоси намойиш этилди

мар 07 / 2019

alt

2018 йилнинг августида спортчи Жамшид Кенжаевнинг тунги клубда ўлдирилиши билан боғлиқ воқеа юзасидан суд жараёни давом этмоқда. Бир оз аввал сайтимиз орқали Кенжаевнинг беваси иш юзасидан тергов адолатли бўлмагани, суддан адолатли ҳукм чиқарилишини сўраётгани ҳақида ёритган эдик.

Аввалги суд мажлисида раислик қилувчи судъя иш ҳужжатларига қўшилган видеоёзувлар кўриб чиқилиши ҳақида айтиб ўтилган. Шунингдек, 6 март куни Тошкент шаҳар судида суд мажлисига йиғилганларга ушбу видеоёзувлар намойиш этилган. Бу ҳақда кун.уз хабар маълум қилмоқда.

Аввалги мажлисларда гувоҳ сифатида чақиртирилган «Chinatown» ресторани менежери Екатерина Михаева ва официант Роман Эрназаров кўрсатма берган. Менежернинг сўзларига кўра, Жамшид Кенжаев ва унинг ўртоқлари ўртасида жанжал келиб чиққач ҳуқуқ-тартибот органларига қўнғироқ қилмоқчи бўлганида, унинг телефонини тортиб олишга уринишлар бўлгани ҳақида айтиб ўтган.

6 март куни бўлиб ўтган суд мажлисида ушбу ҳолат тасвирланган видеотасвир намойиш қилинган.

Унинг ортидан Жамшид Кенжаев ўз дўстлари билан «Аurum-898» тунги клубига келгани ва пичоқлашув воқеаси акс этган видеонинг аниқ тасвирланган варианти кўриб чиқилган.

Тунги клубдаги воқеа акс этган видеоёзувнинг ўзида белгиланган вақт бўйича, воқеа содир бўлганидан бошлаб тахминан 26-27 дақиқа ўтгач тез тиббий ёрдам хизмати етиб келган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари эса тахминан 10 дақиқа ичида келишган.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *