Жиззахда газдан заҳарланиб бир киши ҳалок бўлди

дек 28 / 2018

alt

Жорий йилнинг 27 декабрь куни Жиззах шаҳар Оққўрғонлик маҳалласида яшовчи Қ.Э. уйида ёқилган иситиш печининг мўриси ғишт билан ёпиб қўйилганлиги сабабли ундан чиққан газ исидан ўзи ва бирга яшаган турмуш ўртоғи заҳарланган.

Натижада унинг турмуш ўртоғи Б.Э. воқеа жойида вафот этган. Ўзи эса заҳарланганлиги туфайли касалхонага ётқизилган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *